
Сиёсат
Шавкат Мирзиёев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади
Суҳбат давомида Ўзбекистон – Туркманистон дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви ҳамда Туркманистонда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик кўриш юзасидан фикр алмашилди.

